Фан-техника | 11:39 / 21.12.2017
5844
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўта юқори сифат. LG Meridian Audio билан ҳамкорлик қилмоқда

Фото: LG

LG Electronics (LG) ва Meridian Audio компанияси бутун дунё бўйлаб кўплаб истеъмолчилар юқори сифатли товушдан баҳраманд бўлишлари учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда. Инновацион маиший электроникани яратишдаги маҳорати кўплаб мукофотлар билан тасдиқланган LG, Meridian экспертларидан беқиёс товуш технологияси ва акустикага инновацион ёндашув ноёб ечимларни яратишга имкон беради ҳамда тингловчиларга чексиз қувонч бахш этади.

Кореянинг ички бозор учун биринчи радиоприёмниклар ишлаб чиқарувчиси сифатида иш бошлаган LG компанияси бугунги кунда бутун дунё бўйлаб истеъмолчилар учун аудиотехника ишлаб чиқишда катта тажрибага эга. Британиянинг Meridian компанияси билан ҳамкорлик акустикада янги стандартни ўрнатади, унинг асоси - табиий ва ҳақиқий товуш бўлиб, у кўплаб тадқиқотлар ва жиддий ишланмалар ёрдамида олинди. LG ва Meridian LG аудиомаҳсулотларнинг кенг спектрини яратиш устида ҳамкорлик қилади, буларнинг ичида саундбарлар ҳамда симсиз аудиотизимлар бор.

Meridian компанияси қирқ йил аввал ташкил этилган бўлиб, ўшандан бери доимий равишда акустик қурилмалар саноатини ривожлантириб борди ҳамда юқори сифатли товуш новаторига айланди. Meridian компанияси рақамли сигналларни қайта ишлаш соҳаси бўйича мутахассис (DSP) ва овозни қабул қилиш психологиясида эксперт бўлиб, бутун саноатга таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, у юқори кенгликдаги аудио (Hi-Res Audio) ва MQA (Master Quality Authenticated) технологияси каби инқилобий товуш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда жуда муҳим ўринни эгаллади, ва дунёдаги биринчи фаол акустик тизим яратувчисига айланди. Meridian экспертлари автомобиль аудиотизимларига янги стандартни ўрнатиб, 2012 йилда дунёдаги биринчи 3D товушли автомобиль тизимини тақдим этишди.

«Meridian билан ҳамкорлик LG'нинг юқори сифатли аудио тизимларни яратишга содиқлигини тасдиқлайди, улар соҳадаги энг яхши вакиллар билан рақобат қилиши мумкин, - дея айтиб ўтди LG Home Entertainment компаниясида конвергент аудио ва видеоқурилмалар бўлими раҳбари Со Ён-же (SeoYoung-jae). - Ушбу ҳамкорликнинг мақсади - бутун дунё бўйлаб LG маҳсулотларидан фойдаланишда такрорланмас сифат ҳамда ажойиб қувончни таъминлашдир».

Meridian Audio компаниясининг бош ижрочи директори Жон Бьюкенен (John Buchanan) қўшимча қилиб, шундай деди: «Биз LG билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнунмиз ва ишонамизки, тажрибамиз ва умумий қадриятларимиз ҳам яқин вақтда ичида, ҳам келажакда бозорда кўплаб инновацияларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради».

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид