Хитойда қуёш панелларидан йўллар қурилмоқда
Ўтган йилнинг сентябрида Qilu Transportation Development Group компанияси Цзинань шаҳрида илк қуёш панелларидан йўл лойиҳаси қурилишини тугаллади. 10 ой давом этган қурилиш давомида йўллар 660 квадрат метр қуёш батареялари билан жиҳозланди. Electrek шу ҳақида хабар берди.
Ҳозир "қуёш йўли"нинг тезкор Цзинань автомагистралида 1,6 километрли иккинчи лойиҳасининг қурилиш босқичи якунланди.
Йўл уч қатламдан иборат. Устки қатлам "шаффоф бетон" кўринишида бўлиб, у асфальтнинг тузилмавий хусусиятларига эга инновацион материал ҳисобланади. Иккинчи қатлам - қуёш панелларининг ўзи. Қуйи қатлам қуёш батареяларини пастдаги нам ердан ҳимояловчи инновацион материаллардан иборат.
Йўл ҳатто йирик транспорт воситаларига ҳам чидамли, анча мустаҳкам бўлади. Лойиҳа муҳандисларининг айтишича, тез орада уларда электромобилларни йўл-йўлакай симсиз зарядлаш функцияси жорий қилинади.
Мавзуга оид
22:22 / 05.04.2024
Тожикистонда барча янги биноларга қуёш панеллари ўрнатилиши мажбурий бўлди
16:23 / 09.10.2023
Қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича бепул тренинглар ташкил этилди
20:46 / 19.09.2023
Нархлар эркинлаштирилиши қуёш панелларининг ўзини оқлаши муддатини 2 баробарга қисқартиради — Абдулла Отабоев
15:00 / 06.09.2023