Исроил БМТ Бош ассамблеясининг Ал-Қудс бўйича қарорини маъқулламайди
Исроил БМТ Бош ассамблеясининг Ал-Қудс бўйича қарорини маъқулламайди, лекин яҳудийлар давлатини кўплаб давлатлар қўллаб-қувватлаганини мамнуният билан қайд этади, деб хабар берди Исроил бош вазирининг девонхонаси, деб ёзмоқда РИА Новости.
Илгарироқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб қабул қилиши ҳақидаги қарорини тан олмаслик тўғрисидаги резолюцияни кўпчилик бир овоз билан қабул қилган эди.
“Исроил БМТнинг бу қарорини маъқулламайди, лекин кўплаб давлатлар ушбу қарорга қарши овоз берганини мамнуният билан қайд этади. Бу давлатлар бош вазир ташриф буюрган Европа, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидир”, — дейилади девонхонанинг Twitter’да эълон қилинган баёнотида.
Резолюцияга қарши АҚШ, Исроил, Гватемала, Ҳондурас, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Того каби давлатлар чиқишган. Овоз бериш жараёнида бетараф қолганлар орасида Аргентина, Бенин, Канада, Хорватия, Латвия, Мексика, Руминия ва бошқалар бор. 20 та давлат ҳужжатга ўз муносабатини билдиришдан бош тортиб, қатнашмаган. Улар орасида Гуржистон, Украина, Мўғулистон, Молдова ва Замбия бор.
“Исроил президент Трампга Ал-Қудс бўйича ягона позицияси учун ташаккур билдиради, шунингдек, Исроил ва ҳақиқат учун овоз берган давлатларларга ташаккур айтади”, — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024