Айрим турдаги хизматларда энди ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари сўралмайди
2017 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1001-сон қарори билан 52 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини олиш амалиёти бекор қилинмоқда.
Ҳужжатда қайд қилинишича эндиликда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг нусхалари давлат хизматларини кўрсатувчи орган томонидан тасдиқланиб, асл нусха қайтариб берилади.
Ҳужжат нусхаларини нотариал тасдиқлатиш амалиёти чет элдаги ҳаракатлар учун зарур бўлган, хорижий давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган, апостиль қўйиладиган ва белгиланган тартибда легаллаштириладиган, шунингдек, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳужжатлар учунгина сақланиб қолинмоқда.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.