Икки коаланинг “муштлашуви” йўлда тирбандлик келтириб чиқарди (видео)
Интернетда Австралиядаги автомобиль йўлининг ўртасида муштлашаётган икки коала видеоси пайдо бўлди.
Ушбу муштлашув Аделаида яқинида юз берган. Ролик муаллифининг айтишича, коалаларнинг муштлашуви сабабли йўлда тирбандлик юзага келган. Ҳайдовчилар коалаларни автомобиль сигналлари билан ҳайдаб юборишга харчанд уринмасинлар, улар муштлашувни давом эттираверганлар. Охир-оқибат коалалар муштлашишдан зерикиб, ўзлари йўлдан кетганлар.
Видео YouTube’да қизғин муҳокама қилина бошланган. “Ўзига ақлбовар қилмас ишонч”, деб ёзган бир фойдаланувчи. “Ҳаттоки энг мулойим ҳайвонлар ҳам йилнинг бу фаслида асабий бўлиб қоладилар”, деб ёзган Kould B. “Узр, иккита муштлашаётган коала деб, ишга кеч қолдим”, деб ҳазил қилган fragglepuppies.
1 декабрдан Австралияда ёз фасли бошланган.
Мавзуга оид
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
21:09 / 02.09.2024
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
18:42 / 27.08.2024
Австралия халқаро талабаларни қабул қилишга чеклов киритади
19:59 / 26.08.2024