Жамият | 21:00 / 24.12.2017
16728
2 дақиқада ўқилади

Қаршида профилактика инспекторларига шахсий автомашиналарни топшириш маросими бўлиб ўтди

24 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида 308 нафар вилоят ИИБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қабул қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди. 

Тантанали ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Шоира Нурматова, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исоқов, Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Бегмат Очилов, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари Шавкат Джаникулов, вилоят прокурори Баҳодир Пўлатов, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Қўчқоров, Ўзбекистон Қаҳрамони, Сенатор Абди Бозоров ва бошқа вилоят раҳбарлари қатнашишди.

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник Д.Т.Турсунбоев Ички ишлар вазирига ахборот берди. Шундан кейин 308 нафар профилактика инспектори қасамёд қабул қилиб, хизмат уйлари ва “Матиз” автомашиналарининг калитларини қабул қилиб олишди. 

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар нутқ сўзлашиб, профилактика инспекторларини табриклашди.

Тантанали маросимдан сўнг ўйингоҳда меҳмонлар ва профилактика инспекторларининг ота-оналари учун вилоят санъаткорлари томонидан байрамона куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Мавзуга оид