Прописка тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати «Kun.uz»га хабар берди.
1) Эндиликда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой ҳужжатлари, уй-жой мулкдорининг аризаси, никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди.
2) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши умуман бекор қилинди:
- эр-хотиннинг амалда яшаган жойида уларнинг камида бир йил биргаликда яшаганлиги тўғрисида маҳалла йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан имзоланган маълумотнома;
- Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда лавозимга тайинланганлик, тасдиқланганлик, сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;
- давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;
- лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.
3) Қуйидаги ҳолларда вақтинчалик ҳисобга қўйиш учун турар жой ижара шартномаси ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномаси талаб этилмайди.
- фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;
- Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
11:23 / 11.03.2024
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ўзгариши мумкин
14:36 / 04.07.2023
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонунни бекор қилиш лойиҳаси парламентга ҳали киритилмаган
19:39 / 08.05.2023