Фан-техника | 22:30 / 24.12.2017
24225
2 дақиқада ўқилади

Уч камерали ҳашаматли Huawei P11 смартфони суратларда

Жорий йилнинг октябрида ишлаб чиқарилган Huawei Mate 10 Pro флагман смартфони фойдаланувчиларда ҳар тарафлама қизиқиш уйғотди - дизайнидан тортиб то ажойиб камерасигача. Шундай бўлса-да, бу ишлаб чиқарувчи одатда йилига учта флагман тақдим этади. 

Бўлғуси янги қурилма кўплаб хусусиятлар билан "сийланган", бироқ асосийлари - уч асосий камера, ҳошиясиз IPS-экран ҳамда юзни сканерловчи iPhone X муқобили. Huawei P11 ташқи кўринишни сканерловчи модулга эга бўлса-да, ишлаб чиқарувчи телефоннинг орқа томонидан бармоқ излари сканерини ҳам жойлайди. Шундай экан, фойдаланувчилар қайси сканер модулидан фойдаланишни танлаш имконига эга бўлишади. 

Фото: AKKet.com

Бугун Science and Knowledge дизайнерлари биринчи марта ҳашаматли Huawei P11 смартфонини суратларда намойиш қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра, Хитой корпорациясининг янги флагмани ҳошиясиз 6-дюймли IPS-экран, саккиз ядроли HiSilicon Kirin 970 топ-процессори, 6 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотира, уч асосий 40 Мп ва 24 Мп фронтал камера, шиша корпус ва иккинчи авлод USB Type-C'га эга бўлади. 

Фото: AKKet.com
Фото: AKKet.com

Қатор манбалар маълумотларига кўра, Huawei P11 уч асосий камераси ҳисобига ажойиб эффектли суратлар олади, шунингдек 4-карра оптик зумларни қўллаш имконини беради. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда iPhone X, Samsung Galaxy Note 8 ва бошқа топ мобил қурилмалар фақат 2 карра яқинлаштирувни таъминлай олади.

Фото: AKKet.com
Фото: AKKet.com

Huawei компаниясининг янги смартфони тақдимоти келгуси йилнинг февралида MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Мавзуга оид