АҚШ кетидан Гватемала: Ал-Қудс Исроил пойтахтига айланмоқда
Гватемала президенти Жимми Моралес мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудс шаҳрига кўчиришини билдирди. Моралес жорий йилнинг 6 декабрь куни эълон қилинган АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарорини қисман маъқуллаб, элчихонасини Ал-Қудс шаҳрига кўчиришини билдирган иккинчи давлат раҳбари бўлди. Президентнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида шу ҳақда хабар қолдирилган.
Унинг ёзишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашгач, ушбу қарорга келган.
Пайшанба куни ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида жаҳоннинг 128та мамлакати президент Дональд Трампнинг қарорини ёқламасдан, резолюция қабул қилганди. Хусусан, Ўзбекистон ҳам мазкур давлатлар таркибида овоз берган.
Гарчи жаҳон ҳамжамияти Ал-Қудс шаҳрининг бетарафлик мақомини тан олсада, Исроил расмийлари бирма-бир Гватемала президенти эълон қилган хабарга ижобий муносабатда эканини билдирмоқда.
Маълумот учун, расмий ваколатхона ҳамда элчихоналар асосан давлат пойтахтида очилади, шунингдек, пойтахтнинг расмий мақоми шу каби дипломатик "юришлар" билан аниқланади.
Мавзуга оид
18:21 / 08.11.2024
Гватемалада собиқ Бош штаб бошлиғи учун қарийб 3 минг йил қамоқ жазоси сўралди
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
22:45 / 19.08.2024
Марказий Америкадаги энг ифлос дарёлардан бири қандай тозаланаётгани тўғрисида маълумот берилди
15:23 / 15.11.2023