Жаҳон | 08:34 / 26.12.2017
9125
1 дақиқада ўқилади

«Биз қаршимиз!» - Перуда Фухиморига қарши оммавий митинг

Фото: Reuters

Перу пойтахти Лима марказидаги Сан-Мартин майдонида бир неча юзлаб кишилар митинг уюштиришди, улар мамлакат собиқ президенти Альберто Фухимори афв этилганига қарши чиқишган, деб хабар бермоқда RPP радиостанцияси.

Таъкидланишича, норозилик акцияси қатнашчилари полиция кордонини ёриб ўтишган ва Фухимори даволанаётган Сентенарио шифохонасига қараб йўл олишган.

Бундан ташқари, хабар қилинишича, митинг қатнашчилари Перунинг амалдаги президенти Педро Пабло Кучински истеъфосини ҳам талаб қилишмоқда ва қўлларида шу ҳақдаги плакатларни кўтариб олишган.

Шу билан бирга, норозилик акцияси иштирокчиларининг бошқа бир гуруҳи амалдаги президентнинг расмий қароргоҳига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Перунинг собиқ президенти, коррупция ва бошқа жиноятлар учун 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган Альберто Фухимори 24 декабрда мамлакатнинг амалдаги президенти Педро Кучински томондан афв этилганди.

Мавзуга оид