ATLAS Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасига ташриф буюриш учун 5 сабаб
Энг муҳим байрамлардан бирига саноқли кунлар қолган пайтда Юнусобод тумани аҳолисини катта совға - Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуаси очилиши кутмоқда.
Янги йил олдидан ҳамма нарсага улгуришга вақт тиғиз: иш ҳақи ойнинг охирида берилади, совғалар ҳали сотиб олинмаган, Янги йил байрамини ўтказиш учун либослар ҳали танланмаган, бунинг устига сиз ҳатто байрам дастурхони учун нима пиширишни билмаяпсиз. Бунинг ечими бор - янги йил арафаси, 28 декабрь куни очиладиган янги Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасига ташриф буюришга улгуришдир. Нима учун ташриф буюрувчилар Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасига ташриф буюриб, вақт, асаблар, пулни тежаши ва кўпгина ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлиши мумкинлигини мақола орқали сўзлаб берамиз.
Биринчи сабаб – янги MEDIAPARK бозоридаги товарлар учун улгуржи нархлар
Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасида MEDIAPARK бозори очилмоқда. Ҳар бир сарфланмаган минг сўм – бу иқтисоддир. 29-30 декабрь кунлари MEDIAPARK бозоридан маиший ва электрон товарлар харид қилиш орқали иқтисод қилиш мумкин, чунки шу икки кун мобайнида, очилиш маросими шарафига барча товарлар улгуржи нархларда сотилади.
Иккинчи сабаб – Янги йил байрамини ўтказиш учун либослар қулай нархларда
СКМда маиший техника бозоридан ташқари эркаклар ва аёллар кийимлар ва косметика дўконлари мавжуд. Очилиш маросими ва байрам муносабати билан харидорларни янги йил чегирмалари кутмоқда. Бу ўзингизга янги йил учун қулай нархларда кийим харид қилиш учун имкониятдир.
Учинчи сабаб – ўзига хос болалар ўйин майдончаси
Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуаси жамоаси кичик меҳмонларга ҳам ғамхўрлик қилади. Ота-оналар совғалар харид қилгунларича болалар аттракционларга эга бўлган ўзига хос болалар майдончасида завқ олишлари мумкин.
Тўртинчи сабаб – Multi MaFé, China Shashlik ва Amigos’дан мазали таомлар
Харидлардан сўнг албатта нимадир мазали овқат тановул қилишни хоҳлайсиз. Бунда сизга шаҳримизнинг энг яхши ресторанларидан бўлган Multi MaFé, China Shashlik ва Amigos ёрдамга келади. Мазали питса ёки мазали кабоб тановул қилиш, ўзингизни юмшоқ чизкейк билан сийлаш ёки тетиклантирувчи кофе ичиш – бунинг ҳаммаси Atlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасида мавжуд. Агарда сиз янги йил дастурхонига нима тайёрлашни билмаётган бўлсангиз, унда бу ердан десертлар, пицца ёки бошқа овқатларни ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин.
Бешинчи сабаб – кўтаринки кайфият ва байрам шоу дастури
Кундалик ҳаётда кўпинча бизга байрам туйғуси етишмайди. Очилиш маросими куни кўнгилочар савдо мажмуаси меҳмонларини ҳаяжонли шоу дастур, байрамона муҳит ва кўпгина кутилмаган совғалар кутмоқда.
Atlas СКМ жамоаси ҳаммани 28 декабрь 18:00 да бўладиган очилиш маросимига таклиф этади.
Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, 19 квартал, Юнусота кўчаси 119.
Мўлжал: собиқ Сайрам бозори.
Батафсил маълумот Facebook тармоғининг https://www.facebook.com/atlasuzb расмий саҳифасида, Инстаграм https://www.instagram.com/atlasuzb Телеграм канал https://t.me/atlasuzb.
Ягона алоқа маркази +998 95 1466888
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:00 / 01.02.2021
MEDIAPARK’да муддатли тўлов учун Каскад чегирмалар акцияси бошланди!
12:20 / 25.12.2020
MEDIAPARK: BARAKALI KUNLAR акцияси якунига 7 кун қолди
10:00 / 18.12.2020
MEDIAPARK'да афсонавий БАРАКАЛИ КУНЛАР акцияси давом этмоқда!
16:30 / 23.11.2020