Жаҳон | 09:50 / 03.01.2018
54250
1 дақиқада ўқилади

Дунёда 10 йил давомида қурол савдосида етакчилик қилган давлат маълум бўлди

Фото: intpolicydigest

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Вашингтон 2005-2015 йилларда дунёда қурол-яроғ ва ҳарбий техника савдоси айланмасининг 10 фоизини назорат қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Ушбу маълумотларга қараганда, кўрсатилган даврда қурол-яроғни сотиш бўйича ҳар йиллик битимлар қиймати ўртача ҳисобда тахминан 161 млрд долларни ташкил қилган.

«Бу давр мобайнида жаҳондаги қурол-яроғ савдосининг тахминан 10 фоизи АҚШ ҳисобига тўғри келган бўлса, 10 фоизи Европа Иттифоқи, тахминан 5 фоизи Россия ва 2 фоиздан камроғи Хитойга тегишли бўлган», - дея хабар беришди Давлат департаментидан.

Таъкидланишича, «АҚШнинг жаҳондаги улуши ортган, ЕИнинг эса камайган, шу билан бирга, Россия ва Хитой бўйича аниқ тенденция йўқдир».

Мавзуга оид