Жаҳон | 19:50 / 03.01.2018
14519
2 дақиқада ўқилади

Фото: Эронда намойишчиларга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Эронда бошланган норозилик намойишларининг олтинчи кунида ҳукумат тарафдорлари ҳам кўчаларга чиқишди.

Бугун, 3 январь куни минглаб ҳозирги ҳукумат тарафдори бўлган эронликлар давлат байроқлари ва оятуллоҳ Али Хоманаийнинг портретларини кўтарган ҳолда марш уюштиришган.

Давлат телевидениесида хабар берилишича, Қум шаҳрида кўчаларга чиққан намойишчилар «Америкаликларнинг ёлланма аскарларига ўлим!» дея ҳайқиришган.

Фото: AFP

Эроннинг учинчи йирик шаҳри бўлмиш Исфаҳонда, шунингдек, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Абадан ва Хуррамшаҳр шаҳарларида ҳам норозилик намойишларига қарши тинч намойишлар ўтказилди.

Фото: AFP

Намойишга чиққанлар тилидан шунингдек, «Томирларимиздаги қон раҳбаримизга тортиқ бўлсин!», «Биз ўз етакчимизни ёлғиз қолдирмаймиз!» каби шиорлар янграган. Улар мамлакатда кейинги кунларда ўтказилган намойишларда АҚШ, Буюк Британия ва Исроилни айблашган ҳамда «бу ғалаёнчиларни қатл қилиш»га чақиришган.

Фото: AFP
Фото: Синхуа

29 декабрь куни Эроннинг Машҳад шаҳрида мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликларга қарши бошланган норозилик акциялари кейинги кунларда мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларига тарқалди. Ўтган вақт давомида бўлиб ўтган тўқнашувлар натижасида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар ҳибсга олинди.

Мавзуга оид