Жамият | 09:45 / 04.01.2018
46327
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик мигрантларнинг байрамни нишонлаши кома ва ўлим билан якун топди

Петербургда байрам дастурхони устида йиғилган шахслар ис гази ва алкоголь билан заҳарланди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Ўзбекистонлик меҳмонлар учун оғир оқибатлар Петербургнинг Курортний туманидаги Разлив қишлоғида ташкиллаштирилган байрам дастурхонидан сўнг юзага келди.

78.ru’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда хабар беришича, мигрантлардан бири ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган. Бошқа бири кома ҳолатида шифохонага олиб кетилган, яна бир жабрланувчи эса алкоголь билан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага етказилган.

Воқеа юз берган жойда Россия ТҚнинг Петербург бўйича тезкор-қидирув гуруҳи ҳамда полиция ходимлари иш олиб борди. Суд-тиббий экспертизалар белгиланди, эркаклардан бирининг ўлими юзасидан текширув ўтказилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг жасадида жароҳат излари топилмаган.

Мавзуга оид