Жаҳон | 18:36 / 07.01.2018
17806
1 дақиқада ўқилади

Сиднейда 80 йил ичидаги рекорд ҳаво ҳарорати қайд қилинди

Фото: Reuters

Австралия метеорологик хизмати Сиднейда 47 градус иссиқ ҳароратни қайд қилди. Бу  эса ушбу шаҳар учун деярли 80 йил ичидаги энг юқори ҳаво ҳарорати бўлди. Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс штати об-ҳаво мутахассислари бюроси твиттерда маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, охирги марта бундай иссиқ об-ҳаво қитъанинг энг йирик ва энг қадимий шаҳрида 1939 йилда қайд қилинган. 

Ҳукумат юқори ёнғин хавфсизлиги ҳақида огоҳлантириш берган ва ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳудудларда олов ёқишни тақиқлаб қўйди. Ҳар ер-ҳар ерда бепул сув олиш станциялари ўрнатилган. 

ABC телеканалининг таъкидлашича, иссиқ ҳаво туфайли бир неча киши шифохонага тушган.

Ҳозирда Австралияда йилнинг энг иссиқ фасли – ёз ҳукм сурмоқда.

Мавзуга оид