Ўзбекистон | 07:00 / 10.01.2018
150515
2 дақиқада ўқилади

«​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун​ қачон қабул қилиниши маълум

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»​ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун ҳам янгидан қабул қилинади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 октябрига қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича амалиётга ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган. 

Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг ваколат ва вазифалари чегарасини аниқ белгилаш; мазкур органларнинг ўзаро ваколатлар ва функциялар такрорланишини бартараф этишга, «​ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати​»​га оид нормалар белгиланмоқда.​

Миллий хавфсизлик хизмати соҳасидаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятининг самарадорлиги мезонлари ҳам жорий йилнинг 10 октябрига қадар белгиланади.

Мавзуга оид