2018 йилда ҳарбий харажатлар ЯИМдан 4 фоизни ташкил этади
Ўзбекистонда 2018 йилда ҳарбий мақсадлар учун ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоизгача миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг 11 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Исмоил Мамажонов маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Давлат бюджетида мудофаа доктринаси ва илгари қабул қилинган бошқа ҳужжатлар асосида зарур маблағлар кўзда тутилган. Ялпи ички маҳсулотдан қарийб 4 фоизга яқин миқдорни ажратиш режалаштирилган», - деди Исмоилжон Мамажонов.
Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги қонунни имзолади. Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга бўлиб, шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган мудофаа доктринаси орқали мамлакат мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган. Хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди.
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2017 йил январь-сентябрь ойларида эса 5,3 фоизни ташкил этган ёки 170 трлн сўмдан иборат бўлган.
Мавзуга оид
11:54
«Донолар кенгаши» ГФРнинг 2024 ва 2025 йиллар учун ЯИМ прогнозини пасайтирди
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
12:16 / 18.10.2024
7 йилда 2 баробар ўсиш? Ўзбекистон 2030 йилда ЯИМни 200 млрд долларга етказиши айтилди
00:42 / 16.10.2024