Жаҳон | 19:10 / 12.01.2018
6427
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши миссияси 7 йил ичида илк марта Афғонистонга келмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонга ушбу мамлакатдаги вазиятни ўрганиш учун махсус делегация жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Кайрат Умаров журналистларга маълум қилди.

Умаровнинг сўзларига кўра, Қозоғистон бошчилигидаги миссия Афғонистон ҳукумати вакилларидан ташқари, маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

«Бу Афғонистонга кейинги 7 йил ичида илк марта амалга оширилаётган ташрифдир. Биз Остона БМТ Хавфсизлик кенгашининг вақтинча аъзоси бўлганида буён шу масала устида ишладик. Биз ХК аъзолари вазият билан жойида танишиши керак деб ҳисоблаймиз», - деган у.

Умаров ташриф санасига аниқлик киритмади.

АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси генерал-лейтенант Герберт Макмастер ҳам сешанба куни БМТ ХКдаги чиқиши вақтида афғон масаласини кўтарганди.

Мавзуга оид