Жамият | 23:00 / 12.01.2018
21968
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура шубҳали далиллар асосида очилган жиноий ишларга изоҳ берди

Ўзбекистон қонунчилигида ҳар қандай шубҳали далил асосида очилган жиноий иш ёпилиши кераклиги белгиланган бўлса-да, амалда бунинг акси кўп марта содир бўлган. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Тараққиёт стратегиясида бўлиб ўтган матбуот брифингида шу ҳақда маълум қилди.

Фото: Умид Муҳаммадов/Kun.uz

“Хабарингиз бор, 2017 йил ноябрь ойида Президент томонидан “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг эркинликлари ва ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилинди. Унда бевосита суриштирув, дастлабки тергов ва суд фаолиятида далиллар мақбуллиги масаласига эътибор қаратилди. 

Амалдаги қонунчиликда ижро ишини тергов қилиш доирасида ёки жиноят иши қўзғатилгунга қадар далиллар, маълумотларга қўйилган талаблар мавжуд бўлса-да, афсуски амалиётда, кўплаб ҳолатларда нотўғри қўллаш ёки қонун талабларини ҳар қандай четлаб ўтишга уринишлар бўлган. Буни очиқ тан олишимиз керак. Ўзимизни ўзимиз алдашимиз натижасида айрим фуқароларнинг муайян ҳуқуқлари бузилгани эътиборидан Президент топшириғига биноан ўрганишлар ўтказилди. 

Давлат дастури лойиҳасида режалаштирилаётган дастлабки тергов жараёнида далилларни йиғиш, уларга баҳо бериш, мустаҳкамлаш ва расмийлаштиришда қонун талабларига сўзсиз риоя этилиши, қонунга хилоф тарзда йиғилган ҳар қандай далил туфайли суд ёки тергов ҳатто жабрланувчининг ҳам эмас, жиноий ишда гумон қилинаётган, айбланаётган киши фойдасига ҳал қилиниши, ҳар қандай шубҳа, чала исботланган иш айбланувчининг оқланишига асос бўлишига доир меъёрлар амалдаги Кодексларда янада мустаҳкамланади. 

Бундан ташқари, лойиҳада содир бўлган жиноятда айбдордан ташқари, ушбу жиноятнинг содир этилишида жабрланувчининг иштирокини танқидий ўрганиб чиқиш ва унинг ҳам жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда”, - деди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи . 

 

Мавзуга оид