YouTube орқали пул топиш қийинлашади
Google корпорацияси ўзининг YouTube'даги сервисида монетизация қоидаларини ўзгартирмоқчи - у мезонларни кучайтириб, роликлар муаллифларига реклама намойиши учун пул ишлаб олиш имконини тақдим этмоқчи.
Компания ўз блогида маълум қилишича, энди унинг ходимлари видео муаллифларига ўз контентида реклама намойиш қилиб пул ишлаш имконини берувчи шериклик дастурида ишлашга даъвогар ҳар бир канални қоидаларга мувофиқ келишини алоҳида текшириб чиқишади.
Бундан аввал YouTube ўз фойдаланувчиларига реклама намойишига рухсат бериши учун уларнинг каналидаги видео умумий ҳисобда камида 10 минг марта кўрилиши керак бўларди. Энди эса шериклик дастурига қўшилиш шартлари сифатида қуйидагилар келтирилди: канал обуначилари сони минг нафардан кам бўлмаслиги, сўнгги йилда камида 4 минг соат кўрилган бўлиши керак, дейилади Google'да.
Бундан ташқари, компания Google Preferred дастурига тушувчи контентни қатъийроқ фильтрламоқчи. Google Preferred дастури доирасида реклама берувчиларга YouTube'нинг энг машҳур каналлари пакетлари сотилади.
Google қатор можаролардан кейин реклама намойиши қоидаларида ўзгаришлар қилишга қарор қилди. Сўнгги ойларда реклама берувчилар уларнинг маҳсулоти сервис қоидаларини бузадиган ёки бахсли контент (зўравонлик, ножоиз лексика, ирқчилик кўринишлари) мавжуд бўлган видеороликлар давомида намойиш этилишидан шикоят қилишаётганди.
"Шубҳасиз, 2017 йил сервис учун оғир келди, биз жамият ва реклама ҳамкорларимизга боғлиқ бўлган қатор муаммоларга дуч келдик", - дейилади Google баёнотида. Корпорацияда таъкидланишича, у "реклама берувчиларни ножоиз контентдан ҳимоялаш" учун зарур чоралар кўрилади.
Google'га кўра, монетизация қоидаларидаги ўзгаришлар ва YouTube'даги машҳур видеоларни саралаш ишлари февраль ойи ўрталаридан кучга киради.
Мавзуга оид
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
23:14 / 23.09.2024