Ўзбекистон | 19:33 / 17.01.2018
127532
1 дақиқада ўқилади

Тоштурма янги жойга кўчирилмоқда

Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов изолятори (Тоштурма)да бўлган маҳкумлар янги жойга кўчирилмоқда. Колония Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашади. Бу ҳақда «Правда Востока Online» хабар берди.

Қайд этилишича, Тоштурмада бугунги кунда атиги 20 нафар назоратчи қолган. Маҳбуслар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечакларни қабул қилиш тўхтатилди. У бир ҳафтадан сўнг, кўчиш ишлари якунига етгач тикланади. Сўнгги вақтларда Тоштурмада 2,5 минг киши сақланган. Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги тергов изолятори тўққиз блокдан иборат ўзига хос юлдуз шаклидаги мажмуадир.

«Бу ерда саккизта корпус бор, ипподром ёнида жойлашган изолятор орқали темир йўл линияси ўтади. Энди маҳбусларни тергов изоляторидан республикадаги бошқа колонияларга юбориш имконияти пайдо бўлади», - дея айтиб ўтган Тоштурма нозирларидан бири.

Фото: liveinternet

Мавзуга оид