АҚШда ишчи кучи билан муаммолар юзага келди
АҚШ компаниялари ишчилар топа олмаётганлари ва иш ўринларини банд қила олмаётганларидан шикоят қилишмоқда. АҚШ меҳнат бозори ишчи кучи етишмаслигини ҳис қилмоқда. Бундан АҚШ Федерал захира тизимининг (ФЗТ) маърузаси дарак бермоқда.
“ФЗТ бутун мамлакат бўйлаб меҳнат ресурслари етишмаётганини қайд қилмоқда. Корхоналарда бўшлиқларни тўлдириш ва ишчиларни ушлаб қолишнинг ягона имкони қолмоқда – бу маошларни ошириш”, дейилган маърузада.
Меҳнат бозоридаги муаммолар компанияларга зиён келтира бошлади. ФЗТнинг таъкидлашича, жорий босқичда муаммо катта кўламли кўриниш олмаган, бироқ шундай давом этса, бунинг хавфи бор. Меҳнат бозори 2017 йилнинг декабридан ишчи кучи танқислигини сезмоқда.
ФЗТ ишчи кучи етишмаслигининг мисоли сифатида Янги Англия, Шарқий соҳилбўйи, Вашингтон, Кентукки ва бошқа кўплаб жойларни келтирган. Вашингтонда, мисол учун, малакали қурувчилар етишмайди, бу эса қурилиш компанияларини ишчилар ойлигини оширишга мажбур қилади, бунга кетган харажатлар эса уй-жойнинг якуний таннархи ошишига олиб келади. Янги Англияда официант ва ошпазлар, Шарқий соҳилбўйида эса малакали ҳайдовчилар етишмаслиги муаммоси мавжуд.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024