Амир Темур 35 метрли мактубни кимга ёзган?
Тарих китобларидан маълумки, соҳибқирон Амир Темур фикри собит ва жиддий инсон бўлган. Қизиқ, наҳотки, у 35 метрлик мактуб ёзган бўлса...
“Бобур ва дунё” журналида ёзилишича, Амир Темур Миср султони Малик Фараж номига чиндан ҳам ушбу мактубни юборган. Олтин суви югуртирилган эни уч газ (1,5метр), узунлиги етмиш газ (35 метр) бўлган нома ўша даврда ҳуснихати чиройли бўлганларнинг пешқадами Хожа Бандагири Табризийга ёздирилган.
Ажабланарлиси, шундай узун мактубда биргина қўшма гап битилган эди, яъни “Султон Аҳмадни занжирбанд этиб, бизга жўнатсин. Қора Юсуфни ҳаёт кишанидан бўшатиб юборсинлар”.
Хўш, нега Амир Темур бу мазмундаги хат юборган? Машҳур тарихнавис Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асарида воқеалар тўлиқ баён қилинган. Унга кўра мактубда номлари тилга олинганлар қочоқлар бўлиб, улар Миср ҳудудида эканини билган Соҳибқирон даставвал ўша давлат султонига уларни тутиш лозимлиги ҳақида хабар юборади. Бироз вақтдан сўнг султон Малик Фараж “Биз Аҳмад Жалойир ва Қора Юсуфни ушлаб, банд этдик. Уларни нима қилиш кераклигини буюрсангиз, ўшандай қилардик” дея хат бериб, элчиларини юборади. Соҳибқирон элчиларга қимматбаҳо совғалар ва муносиб нарсалар инъом қилиб, ўша 35 метрлик хатни ҳам Миср султонига юборган экан.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
19:29 / 11.04.2023
Туркияда кино ривожи, танқидлар, “Мендирман Жалолиддин” ва Амир Темур ҳақидаги янги фильм – Меҳмет Бўздоғ билан интервью
17:25 / 02.02.2023