Биатлончи Домрачева пойга вақтида олқишларга сазовор бўлган ҳаракатни амалга оширди (видео)
Беларуслик биатлончи, уч карра олимпиада чемпиони Дарья Домрачева Италиянинг Антҳолц (Антерселва) ҳудудида бўлиб ўтаётган жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида учинчи ўринни эгаллади.
Спринт натижалари асосида ўтказилган қувлашмачоқ пойга турида (пасьют) беларуслик спортчи финишга яқин мезбон спортчи Дороти Вирер билан иккинчи ўрин учун (германиялик Лаура Далмайер босқич ғолиби бўлди) кураш олиб бораётганди. Бироқ маррага тўғри йўналишда бурилиш чоғида Домрачева Вирернинг спорт таёғини босиб олди ва Вирер маррага яқин битта таёқ билан қолиб кетди. Натижада Домрачева вазиятда устунликка эга бўлган бўлсада, инвентарсиз қолган спортчини ортда қолдириб кетишни истамади ва Вирерга иккинчи ўринни бой берди.
«Маррага яқин қолганда мени айбим билан инвентарини йўқотган спортчини ортда қолдириб иккинчи ўринни қўлга киритишим адолатдан бўлмасди. Спортда ҳалол ғалаба қозониш керак. Шу боисдан ҳам Доротига иккинчи ўринни бериб юбориш энг тўғри йўл деб ҳисобладим», дея гапириб ўтди Домрачева пойгадан сўнг «МАТЧ ТВ» телеканалига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
16:06 / 09.08.2022
Ўзбекистон «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасида қатнашади
19:00 / 08.06.2022
Coca-Cola Жаҳон кубоги тақдимотини ҳақиқий шоуга айлантирди
07:46 / 17.03.2022
Мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон биатлон федерациясига раис этиб сайланди
07:10 / 15.03.2020