Фан-техника | 22:00 / 20.01.2018
11146
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг квант сунъий йўлдоши маълумотларни узатишда рекорд қайд қилди

Хитойнинг квант сунъий йўлдоши икки йил аввал орбитага олиб чиқилганди. Ўшандан бери сунъий йўлдош бир қатор тажрибаларни ўтказишда ёрдам берди, ўтган ёзда эса Ерда бир-биридан минглаб километр узоқликда жойлашган учта станцияга маълумот узата олди. 

Куни-кеча хитойлик физиклар яна битта рекорд натижани қайд қилишди: улар Австриянинг Грац ва Хитойнинг Синлун шаҳарлари ўртасидаги ҳимояланган канал орқали маълумотлар узата олишди. Шаҳарлар орасидаги масофа эса 7 минг км.дан кўпроқни ташкил қилади.    

Маълум қилинишича, тажрибадан мақсад бу тармоқнинг ишлай олишини намойиш қилишдан иборат бўлган. Улар маълумотни олдин бир томонга, кейин ортга узатишган. Бу эса яқин келажакда хитойлик муҳандислар қитъалараро квант тармоғини лойиҳалай олишлари ва уни маълумотларни узатишда қўллай олишларини англатади. Австрия томондан тажрибада иштирок этганларнинг айтишича, бу тўлақонли квант интернетини яратиш учун янги имконларни очади.

Квант чалкашлик туфайли бундай маълумот узатишни бузиб кириб бўлмайди, шу сабабли маълумотларни қўлга киритиш ёки тинглаш имконияти истисно қилинган. Олимларнинг фикрича, квант технологиялари келгусида кенг қўлланади.

Мавзуга оид