Спорт | 23:40 / 20.01.2018
26926
2 дақиқада ўқилади

Видео: «Реал»нинг собиқ футболчиси «аламидан йиғлаб юборди»

“Реал Мадрид”нинг собиқ ўйинчиси, ҳозирда Лиссабоннинг “Спортинг”ида тўп сураётган  Фабиу Коэнтрау “Витория Сетубал” билан ўйинда алмаштирилгандан кейин ўзини тажовузкорона тутишни бошлади. 

“Спортинг” учрашувнинг бутун давомида ҳисобда олдинда борган, бироқ 2-бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада Коэнтрау пенальти “ишлаб олган” ва бунинг оқибатида “Спортинг” ғалабани қўлдан чиқарган ва қимматли очколарни йўқотган. 29 ёшли Коэнтрау алмаштирилгандан кейин ўз аламини захира ўриндиғидан “олиб”, сўнгра ўтириб йиғлай бошлаган. 

Миллий чемпионатнинг 19-туридан кейин “Спортинг” 47 очко билан 2-ўринни эгалламоқда ва пешқадам “Порту”дан 1 очко ортда қолмоқда.

Мавзуга оид