Фан-техника | 09:20 / 20.01.2018
9462
1 дақиқада ўқилади

«Учар сегвей» синовдан ўтказилди (видео)

Франциянинг Zapata компанияси Zapata Ezfly номли учар қурилма синовларини ўтказди. Тест видеоси ишлаб чиқувчиларнинг YouTube-каналида эълон қилинган. 

Тажрибалар Техасдаги кўл устида ўтказилди. Кадрларда кўриш мумкинки, синов иштирокчилари шлемлар ва махсус костюмларни кийиб олган ҳолда қурилмада навбатма-навбат учишмоқда.

Ezfly бир нечта реактив двигателли платформа ҳамда тутқич билан жиҳозланган, уларнинг ёрдамида қурилма бошқарилади. Аппарат 3 километрлик баландликка кўтарилиши ҳамда тезликни соатига 130 километрга қадар етказиши мумкин.

  1. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дрон очиқ денгизга чиқиб қолган австралиялик икки ўсмирни қутқаришда ёрдам бергани хабар берилганди.

Мавзуга оид