Фан-техника | 16:40 / 24.01.2018
6352
2 дақиқада ўқилади

Instagram'да GIF-анимация пайдо бўлди

Instagram'нинг Stories бўлимида фойдаланувчилар GIF форматидаги махсус стикерларни қўшиш имконига эга бўлишди. Ижтимоий тармоқнинг матбуот релизида шу ҳақида маълум қилинди.

Янги стикерлар GIF бўлимидаги тегишли менюда пайдо бўлади. Фойдаланувчи қидирувдан фойдаланиб, ўз "ҳикоялари"га тўғри келувчи стикерларни топиши ва уларни қўллаши мумкин. 

Айни дамда янги анимациялаштирилган стикерлардан Instagram'нинг iOS ва Android'даги сўнгги версиясида фойдаланиш мумкин.

Фото: Instagram

Бундан аввал Instagram фойдаланувчи ижтимоий тармоққа кирган сўнгги ташриф вақтини кўрсатиши ҳақида маълум қилинган эди. 

Мавзуга оид