Ўзбекистон | 22:36 / 27.01.2018
66189
2 дақиқада ўқилади

Россиялик эксперт Ўзбекистон ҳақида ўз фикрини очиқ ифода этди

Фото: KUN.UZ

Facеbook ижтимоий тармоғида Москва давлат халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими, институтнинг Марказий Осиё ва Афғонистон муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори Андрей Казанцев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирар экан, уни "йирик тарихий шахс", деб таърифлади. 

"Мен доимо Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида жуда эҳтиёткорлик билан фикр билдирар эдим, – деб ёзади А.Казанцев. – Лекин бугун бу ислоҳотлар ҳақида очиқ-ойдин айтиш керак, деб ўйлайман". 

"Шахснинг йириклиги нима билан белгиланади?", деган саволга россиялик эксперт қуйидагича жавоб берди: "У керак бўлганда "оқим бўйлаб", зарурат туғилганда эса "оқимга қарши" ҳаракатлана олади, оддий, ўртамиёна инсон эса бундай қилишга қодир эмас. Йирик шахс ижодий ёндаша олади. Бу, айниқса, сиёсатчиларга хос". 

"Бугун собиқ шўролар ҳудудида, ҳатто бутун дунёда консерватизм руҳи устуворлик қилмоқда. Шавкат Мирзиёев эса Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқмоқда. Дунёда ва собиқ шўролар ҳудудида ўз қобиғига ўралиш кайфияти кучайиб бораётган бугунги кунда  Шавкат Мирзиёев халқаро иқтисодий ҳамкорликни жиддий  равишда кенгайтирмоқда. Жаҳонда турли қарама-қаршиликлар кучаймоқда, Шавкат Мирзиёев эса Марказий Осиёдаги қўшнилари билан муроса қилиб, минтақадан ташқари барча Ҳамдўстлик давлатлари билан муносабатларни яхшиламоқда. Умуман, оқимга қарши бормоқда, лекин бунда фақат Ўзбекистон манфаатлари устуворлик касб этмоқда. Унинг шахс сифатидаги йириклигини белгилайдиган омил айнан мана шунда", деб фикрига хулоса қилади  А.Казанцев.

Мавзуга оид