Ўзбекистон | 09:39 / 27.01.2018
18239
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда миллий автомобиллар ҳақида анимацион фильм ишланмоқда

Фото: Uzbekkino.uz

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг «Матизнинг саргузаштлари» номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу анимацион фильмнинг қаҳрамонлари - Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллардан ташкил топган бўлиб, унда бош қаҳрамон - кичкинтой «Матиз» билан боғлиқ турли қизиқарли саргузаштлар ҳикоя қилинади. Фильмни яратишда Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигидаги аниматорлар гуруҳи ҳамда рассом Зилола Ҳамидова ижод қилмоқда.

Ҳозирда мультфильмнинг дастлабки 6 қисми бўйича ишлар бошлаб юборилди. Йил сўнгига қадар ушбу янги мультфильмни болажонлар эътиборига тақдим этиш режалаштирилган.

Мавзуга оид