Жаҳон | 12:00 / 28.01.2018
13331
1 дақиқада ўқилади

Афринда Туркия ҳарбий кампанияси қурбонлари сони айтилди

Osman Orsal/Reuters

Сурия шимолида Туркия авиацияси томонидан бомбардимон қилиш ишлари бошланганидан буён 89 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда курдларнинг Firat агентлиги Суриянинг Африн вилояти соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Анжела Ришога асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Шунингдек, ҳарбий амалиёт бошланган кундан буён 198 киши туркиялик ҳарбийларнинг ҳаракатлари оқибатида жароҳатланган.

Ришо оғир жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун зарур шароитларни яратиб беришни сўраб жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилган.

Бундан олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк армияси зарур бўлса Идлибгача бориши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид