Жаҳон | 10:40 / 30.01.2018
51042
2 дақиқада ўқилади

АҚШ «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилди. Рўйхатда Усмонов ва Абрамович ҳам бор

Фото: 90Min

АҚШ Молия вазирлиги «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилди, дейилади вазирлик хабарида.

Рўйхатда россиялик 96 тадбиркор ва 114 сиёсатчи бор.

Таъкидланишича, рўйхат санкция кўринишида эмас ҳамда унга киритилган шахсларга нисбатан қандайдир чекловлар жорий этилишини назарда тутмайди.

Қайд этилишича, рўйхатдан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, молия вазири Антон Силуанов, энергетика вазири Александр Новак, иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев бор. Бундан ташқари, рўйхатга Россия маданият вазири Владимир Мединский, мамлакат бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович, ФВВ раҳбари Владимир Пучков, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров киритилган.

Хабарларга кўра, АҚШ Молия вазирлигининг «Кремль ҳисоботи»га Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев ҳам киритилди.

Шунингдек, ҳисоботда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Путиннинг ёрдамчиси Владислав Сурков, тадбиркорлар Алишер Усмонов, Роман Абрамович, Сулейман Керимов ва «Лаборатория Касперского» асосчиси Евгений Касперский номи тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Қўшма Штатларнинг санкциялар дастури Россия «провокацион ва беқарорлаштирувчи» ҳаракатларни тўхтатмагунга қадар давом этиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид