Мхитарян дебют қилган ўйинда «Арсенал» чемпионат аутсайдерига ютқазди
Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия чемпионатининг 25-турида «Суонси» меҳмони бўлди.
Суонсида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 33-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Начо Монреаль ҳисобни очган бўлсада, бир дақиқа ўтиб Сэм Клукас ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг 60-дақиқасида лондонликлар сафида жамоанинг янги аъзоси Генрих Мхитарян майдонга туширилди. Аммо унинг дебюти омадсиз келди, 61-дақиқада Жордан Айю мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Клукас дублни расмийлаштирди - 3:1.
Эндиликда «Суонси» очколари сонини 23тага етказиб, 20-ўриндан 17-ўринга кўтарилди. Арсен Венгер жамоаси эса 42 очкоси билан олтинчи ўринда қолди.
Англия чемпионати
25-тур
Суонси – Арсенал 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 33 Монреаль, 1:1 – 34 Клукас, 2:1 – 61 Айю, 3:1 – 86 Клукас.
Суонси – Фабианьски, Нотон, ван дер Хорн, Фернандес, Моусон, Ольссон, Дайер (Кэрролл, 83), Фер, Ки Сон Ен, Клукас (Раутледж, 90), Айю (Бони, 88).
Арсенал – Чех, Бельерин, Косьельни, Мустафи, Монреаль, Рэмзи, Эл-Ненни (Мхитарян, 60), Чака, Ўзил, Ляказетт, Ивоби (Жиру, 76).
Огоҳлантиришлар: Эл-Ненни (54), Беллерин (69), Ўзил (75).
Мавзуга оид
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
14:17 / 06.09.2024
Трансфер ойнаси сарҳисоби: Топ-15 клубларнинг ёзги кампанияси рейтинги
12:06 / 01.09.2024
Ямал Мессидан тезроқ, Лукаку майдон ўйинчисига гол урди
13:36 / 18.08.2024