Спорт | 12:26 / 31.01.2018
8209
1 дақиқада ўқилади

Туркия клуби футболчини биткоинлар эвазига харид қилди

Фото: Twitter/Sporf

Туркиянинг «Харунустаспор» ҳаваскорлар футбол жамоаси Умар Фаррух Кирўғлини биткоинлар эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Трансфер суммасидан бир қисми 2500 лирани ташкил этди, улар нақд пуллар кўринишида тўланган. Турк жамоаси қолган маблағни 0,0524 миқдоридаги биткоинлар ёрдамида ўтказиб берган. Бу, ҳозирги курс бўйича, тахминан 440 еврони ташкил этади.

Шартноманинг бу кўриниши ўйинчи жамоага криптовалюта эвазига ўтган футбол тарихидаги биринчи ҳолатга айланди.

Мавзуга оид