Ўзбекистон | 22:00 / 01.02.2018
12051
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Африндаги ҳарбий амалиётлар натижалари ҳақида маълумот берди

Туркия Қуролли кучлари Сурия шимолида «Зайтун бутоғи» амалиёти доирасида «800 нафар террорчи»ни йўқ қилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадаги чиқиши вақтида маълум қилди.

«Зайтун бутоғи» амалиёти бошланганидан буён 800 террорчи йўқ қилинди», деган у.

Туркия Қуролли кучлари бош штаби 20 январь куни «Зайтун бутоғи» операцияси бошланганини эълон қилинган эди. Туркия уни Курдистон ишчи партияси, шунингдек, «Демократик иттифоқ» партияси ва «Халқ мудофаа кучлари» (YPG) сингари курд ташкилотларига қарши ўтказмоқда.

Мавзуга оид