Фан-техника | 11:09 / 03.02.2018
7336
1 дақиқада ўқилади
Япония дунёдаги энг кичкина ракета-ташувчини учирди
Япониянинг JAXA космик агентлиги шанба куни дунёдаги энг кичкина ракета-ташувчи SS-520-5’ни муваффақиятли равишда учирди. Синов трансляцияси агентлик сайтида жонли эфирда намойиш этилган.
Узунлиги 9 метрни ташкил қилувчи ракета-ташувчи Япония жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида жойлашган Утиноура космодромидан маҳаллий вақт билан соат 14:03 (Тошкент вақти билан 10:03)да учирилган.
У орбитага геология-қидирув ва алоқа бўйича уч килограммли тажрибавий сунъий йўлдошни чиқариши лозим. Қурилма Токио университетида ишлаб чиқилган бўлиб, Ер юзасини фотосуратга олишга мўлжалланган.