Жаҳон | 18:10 / 04.02.2018
9159
1 дақиқада ўқилади

Эрдўғаннинг ташрифи муносабати билан Римда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Фото: EPA

Римда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ватиканга ташрифи олдидан махсус хавфсизлик чоралари кўрилди. ANSA ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Туркия президентининг ташрифидан бир неча соат олдин Италия пойтахтида қатор кўчалар тўсиб қўйилиб, у ерларда ҳуқуқ-тартибот органларининг 3500 нафари навбатчилик қилмоқда.

Шу билан бирга, Италия ҳукумати ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик ҳужумнинг олдини олишга доир махсус отрядларни жалб қилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари Туркия давлат раҳбарининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб вазиятни қатъий назорат остига олишга тайёр.

Шаҳарда шунингдек махсус "яшил зоналар" ташкил этилган бўлиб, у ерларда норозилик намойишларини ўтказиш тақиқланади. Бу PYD/PKK террорчилари провокациясининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади манбада.

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ватиканга икки кунлик ташрифи Рим Папаси Франциск таклифига биноан ташкил этилган.

Мавзуга оид