Жаҳон | 07:35 / 04.02.2018
6774
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги ҳарбий қисмда портлаш оқибатида 11 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: AFP 2018 / A Majeed

Покистоннинг шимолидаги Сват округида жойлашган ҳарбий қисмда террорчи-ҳудкушнинг ҳужуми оқибатида 11 ҳарбий ҳалок бўлди, яна 13 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда армия матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Geo TV телеканали хабар бермоқда.  

3 ҳарбий воқеа жойида, яна 7 нафари олинган жароҳатлардан кейинроқ ҳалок бўлган. Яна бир ҳарбийнинг ўлими тафсилотлари маълум қилинмаган.

Террорчи ҳарбий қисмнинг спорт майдончасида портлашни амалга оширган. Воқеа тергов қилинмоқда.

Покистон бош вазири Шаҳид Ҳакан Аббосий терактни қоралаб чиқди ва ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид