Ўзбекистон | 16:40 / 05.02.2018
58346
1 дақиқада ўқилади

Президент матбуот хизматида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги фармойиши билан давлат раҳбарининг Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, президент матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салихов тайинланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хуршид Маъмурович Азимов президент матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультанти бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бобирбек Собирович Усмонов шу секторнинг етакчи консультантига айланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш секторининг етакчи консультанти этиб Анвар Жовлиевич Самадов тайинланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга оид