Жаҳон | 16:21 / 06.02.2018
13099
1 дақиқада ўқилади

Эйфель минораси ташриф буюриш учун ёпилди

Фото: Reuters

Францияда Эйфель минораси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ёпилди, деб хабар қилинмоқда миноранинг фейсбукдаги расмий саҳифасида.

«Айни дамда Эйфель минораси ноқулай об-ҳаво туфайли ташриф буюриш учун ёпилган. Минорага фақат ресторандан жой буюртма қилганлар кириши мумкин», - дейилади хабарда.

Ҳозирча минора ташриф буюрувчилар учун қачондан очилиши ҳозирча номаълум – бу об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлади.

Мавзуга оид