Intel «ақлли» кўзойнакни тақдим этди
Intel «ақлли» кўзойнак – Vaunt’ни тақдим этди. Intel Vaunt 50 граммдан камроқ оғирликка эга бўлиб, кўзойнакнинг ичида лазер бор. У ўлчами 400 x 150 пиксель бўлган қизил ранг тасвирини фойдаланувчи кўз пардасига туширади.
Vaunt барча электроникаси эгилиши мумкин. Шунга ўхшаш смарт-кўзойнаклар одатда қаттиқ бўлади: уларнинг гардишига батареялар жойланган бўлиб, улар шаклни ўзгартириш имконини бермайди.
Компаниядан айтишларича, лазер нури кўз учун хавфсиздир: унинг қуввати шу қадар пастки, компанияга технологияни сертификатлаш ҳам талаб этилмади.
Ҳозирча Vaunt’да микрофон ҳам, динамик ҳам йўқ. Уларда ташқи камера ҳам мавжуд эмас. Intel Vaunt биринчи навбатда билдиришномаларни кўрсатишга мўлжалланган. Кўзойнаклар Bluetooth орқали Android'даги телефонлар ёки iPhone’га худди «ақлли» соатлардек уланади.
Intel’дан айтишларича, кўзойнаклар камида 18 соатлик автоном ишга мўлжалланган. 2018 йилда компания Vaunt учун иловалар ишлаб чиқишга киришиши мумкин.
Vaunt бозорга тахминан қачон чиқиши ва унинг нархи ошкор этилмаяпти.
Мавзуга оид
19:34 / 17.09.2024
Intel Германияда 30 млрд евролик заводининг қурилишини тўхтатиб қўйди
20:50 / 02.08.2024
Intel компанияси 15 мингга яқин ходимини ишдан бўшатади
16:58 / 22.01.2024
Тошкентда Techpro DC, HP Inc. ва Intel компаниялари томонидан ташкил этилган “Blitz Day Tashkent 2024” йирик минтақавий конференцияси бўлиб ўтди
09:44 / 21.08.2023