«Эронга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз» - Баҳодир Аҳмедов
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Вьетнамга қарши (3:1) Осиё чемпионати чоракфинал ўйинидан кейин, ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ҳам Вьетнамни иккита тўп фарқи (2:0) билан мағлуб этганмиз. Аммо бугунги ўйин олдидан барчасини унутиб, рақибни таҳлил қилдик ва шунга яраша тайёрландик. Бугунги ғалабадан мамнунман.
Вьетнам ёмон ўйин кўрсатмади, бизга етарлича муаммолар туғдирди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик, улар эса йўқ. Шу сабабли муваффақиятга эришдик. Вьетнам футзали ижобий томонга ўзгариб, ривожланмоқда.
Яримфиналда Эрон билан тўқнаш келамиз. Беллашув осон кечмаслиги аниқ, аммо биз энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, финалга йўл олишга ҳаракат қиламиз», – деди Баҳодир Аҳмедов.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024