Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофий онасининг мақбараси портлатиб юборилди
Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофий онаси дафн қилинган мақбара портлатиб юборилди. Бу ҳақда Al Wasat ахборот портали маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ойша Каззофийнинг мақбараси Сиртдан 40 км узоқликда жойлашган бўлиб, 6 февраль эрталаб номаълум жангарилар томондан унга шикаст етказилган. Ундаги эшик ва дераза ўринлари вайрон бўлган. Бинонинг ўзига эса аввалроқ авиазарба вақтида ва жиноятчилар томондан талофат етказилган.
ТАСС ахборот агентлигининг таъкидлашича, Каззофий 2011 йилда ўлдирилгандан кейин унинг яқинларининг қабрлари таҳқирланиб, йўқ қилинган. Жангарилар Каззофий оиласининг оилавий сағанасида кўмилган ота-онаси, амакиси ва икки қариндоши қабрларидаги қабр тошларини вайрон қилиб, қабрдан уларга тегишли суяк қолдиқларини олиб, ёқиб юборишган. Каззофийнинг ўзи Ливия чўлида махфий равишда дафн қилинган.
Каззофий НАТО томондан қўллаб-қувватланувчи исёнчилар томондан 2011 йил 20 октябрда ўлдирилган. Унинг ўлимидан кейин Ливия бир неча ҳудудга бўлиниб кетган. Бу ҳудудлар турли гуруҳлар томондан назорат қилинади.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023