Ўзбекистон | 19:00 / 11.02.2018
64955
1 дақиқада ўқилади

Туркия, Корея ва яна 5 давлатга визасиз режим амалга кирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолаганди.

Ушбу ҳужжатга кўра, шу йилнинг 10 февралидан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши (30 кунгача) мумкин бўлди.

Бугунга қадар фақат Қирғизистон (60 кунгача), Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин эди.

Шунингдек, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи ҳаво кемалари экипажлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди.

Ўзбекистон 39 давлат фуқароларига туристик виза расмийлаштирувини соддалаштирмоқда

Мавзуга оид