Жаҳон | 17:44 / 12.02.2018
21694
4 дақиқада ўқилади

Муз билан қопланган қояларнинг бетакрор манзаралари - Хуаншань

Хуаншань тумани ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу Хитойнинг энг машҳур туристик масканларидан биридир. Қиш фаслида Хуаншань миллий паркига борсангиз, ажиб манзаранинг гувоҳига айланасиз - муз билан қопланган қоялар.

 

Булутлар оралаб

Фото: Dave Stamboulis

Хитойнинг шарқий қисмидаги Аньхой провинциясида жойлашган Хуаншань ("Сариқ тоғлар") миллий парки ўзининг гранит қоялари ва тепаликлари билан машҳур. Уларнинг аксарияти 1000 метрдан ошади ва тўғридан-тўғри шу минтақани қамраб олувчи паст булутларга тенглашади. Осма гранит деворлар орасида шаршаралар, ғорлар ва қайноқ манбалар "ўз ҳаётини яшайди".

 

Қиш эртаги

Фото: Dave Stamboulis

Ёз ойларида тоғ йўллари сайёҳлар билан тўла бўлади. Бироқ қишнинг ўрталарида - ҳарорат нолдан паст вақтда келсангиз, ушбу паркда ёзда кўришнинг иложи бўлмаган мисли кўрилмаган гўзалликни кашф этасиз.

 

Табиий феномен

Фото: Dave Stamboulis

Қиш ойларида тумандаги сув томчилари кристалланиб, қоялар музлаб қолади, кўз олдингизда муз қатламлари билан қопланган оппоқ қоялар намоён бўлади. Ушбу табиат ҳодисаси одатда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 2-10 даража совуқ бўлганда рўй беради.

 

Нам ва туманли ҳудуд

Фото: Dave Stamboulis

1990 йилдан буён ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига кирувчи Хуаншань ҳудуди жуда нам ҳисобланади. Ёзда бу ерда ойига 300 мм ёғингарчилик қайд этилади. Қишда бу ерда қор бўронидан кейин бир неча кун мобайнида қуюқ туман сақланиб қолиб, қояларда ўзига хос муз қобиғи ҳосил бўлиши учун шароит яратади.

 

"Музли зирх"

Фото: Dave Stamboulis

Дарахтлар ва гранит қояларни қоплаб олувчи муз вақт ўтиши билан уларда қалин қатламни ҳосил қилади. Шиддатли шамол дарахтларнинг тана ва шохларини "музли зирх"да қолдириб, туманни ҳайдайди.

 

Қоядаги қарағай

Фото: Dave Stamboulis

Эҳтимол, бундай музлаш тоғли ҳудудлар учун ноёб ҳодиса эмасдир, бироқ осма қоялардан чиқиб турувчи қарағайларни фақат шу ерда, Шарқий Хитойда кўриш мумкин. Хуаншань қарағайи ўткир, қоя тепаликларда ўсади. Унинг эгри танаси асрлар давомида хитойлик рассом ва шоирларга илҳом бахш этиб келган шусиз ҳам драматик манзарага янада ажойиб кўриниш беради. Тахминларга кўра, Ҳолливуднинг "Аватар" фильмини суратга олишда айнан шу ер илҳом бахш этган.

 

Само тоғлари ўлкасида

Фото: Dave Stamboulis

VIII асрда ижод қилган хитойлик шоир Ли Бо "Хуаншань тонги" шеърида шундай ёзган: "Дарахтлар шохларига қуёш ўз нурларини соча бошлади - шу ерда, само тоғлари ўлкасида. Хитойликлар, уйғонинг!" Ли Бо тасвирлаётган манзара ҳозир ҳам худди юзлаб йиллар аввалгидек ҳайратимизни оширади, айниқса, тоғлар ва дарахтлар муз билан қопланган ажиб мавсумда.

Мавзуга оид