Жаҳон | 17:22 / 12.02.2018
6666
1 дақиқада ўқилади

Сорос Brexit’га халақит бериш учун пул ажратди

Фото: Reuters

Америкалик миллиардер Жорж Сорос Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши (Brexit) билан кураш олиб олиб бораётган гуруҳга қўшимча пуллар ажратишга ваъда берди. Гуруҳ бу қадамга қарши жамоатчилик фикрини тиклашга уринмоқда, деб хабар қилди Independent.

Хабар қилинишича, Сорос бир ҳафта муқаддам ушбу мақсад учун 400 минг фунт стерлинг хайрия қилди. Бу эса Brexit тарафдорларининг қатъий норозилигига сабаб бўлди.

Тахминларга кўра, бундай инвестициялар ҳақидаги қарор миллиардер Лондондаги уйида нуфузли олти нафар консерватор билан учрашганидан сўнг қабул қилинган.

Forbes маълумотларига кўра, Сороснинг бойлиги 25,2 млрд доллар (18 млрд фунт)га баҳоланади, у дунёдаги энг бадавлат инсонлар рўйхатида 29-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид