Жамият | 15:41 / 15.02.2018
49310
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурдаги ёнғинда бир оиланинг етти аъзоси ҳалок бўлган

Фото: KUN.UZ

15 февраль куни соат тахминан 4:30 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Боғ кўча маҳалласида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Хабарларга кўра, ёнғин натижасида ушбу хонадонда яшаб келган бир оиланинг етти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмган.

Дастлаб газ деган тахминлар билдирилганди, аммо ҳозирда электр узатиш тизимидаги носозлик туфайли қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Фожиа жойида махсус ўрганиш гуруҳи иш олиб бормоқда.

Мавзуга оид