Фан-техника | 17:35 / 16.02.2018
22431
1 дақиқада ўқилади

iPhone’ни хабар ёрдамида «ўлдириш»нинг янги усули топилди

Фото: AP

Фойдаланувчилар iOS 11 базасидаги iPhone’да янги багни аниқлашди – телугу тилида маълум бир белгилар юборилганида олувчи смартфони «қотиб қолади» ва хабарни очишдан бош тортади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Олинган белги нафақат iPhone хабарлари учун мўлжалланган илова ишини блоклайди, балки WhatsApp, Facebook Messenger, iOS учун Outlook ҳамда Gmail’га халақит беради. Бу муаммони шундай йўл билан ҳал қилиш мумкин – кимдандир янги хабарни жўнатишни сўраш, сўнг уни очиш ва салбий белгига эга чатни ўчириб ташлашга уриниш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple AirPods симсиз қулоқчинлари фойдаланиш чоғида портлаб кетганди.

Мавзуга оид