Спорт | 08:15 / 19.02.2018
47844
1 дақиқада ўқилади

Ҳакам тўққиз футболчини четлатди ва ўйинни муддатдан аввал якунлаб қўя қолди

Фото: Getty Images

Футбол бўйича Бразилия чемпионатининг «Витория» ва «Байя» жамоаси ўртасидаги беллашув катта можаро ҳамда жанжал билан якунланди. Баҳс давомида учрашув ҳаками тўққизта қизил карточкани кўрсатишга мажбур бўлди. Видео твиттердаги Now Football саҳифасида эълон қилинган.

Ҳодиса «Байя» ўйинчиси томонидан киритилган пенальтидан сўнг юз берди. Майдонда футболчиларнинг ярми иштирокида жанжал бошланган.

Охир-оқибат беллашув ҳаками тўққиз ўйинчини четлатди ва футболчилар етишмаслиги туфайли учрашувни муддатдан аввал якунлаб қўя қолди.

Мавзуга оид