Саудия Арабистонида боулинг ва бильярд-клублар очишга рухсат берилди
Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси раҳбари Турки бин Абдулмуҳсин Ал Шайх Бутунжаҳон боулинг маркази раҳбарияти билан қиролликда биринчи учта боулинг ва бильярд-клублар очилиши ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, клублар қиролликнинг учта шаҳри: Ар-Риёд, Жидда ва Ад-Даммамда очилади. Келишув дрифт (автомобилларни экстремал бошқариш) ва бошқа спорт лойиҳалари учун махсус жой ажратилишини ҳам ўз ичига олади. Улар ҳақида кейинроқ маълум қилинади.
Таъкидланишича, келишув қиролликда кўнгил очиш секторини ривожлантириш режаси доирасида имзоланган.
Саудия Арабистони ҳокимияти тепасига қирол Салмоннинг келиши ва унинг ўғли Муҳаммад бин Салмоннинг валиаҳд шаҳзода этиб тайинланиши билан қиролликда жадал равишда ўзгаришлар юз бера бошлади. Жумладан, аёлларга кўпроқ эркинликлар берилмоқда. Хусусан, уларга машина ҳайдаш ва спорт тадбирларига ташриф буюришга рухсат берилди.
Мавзуга оид
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024
Саудия Арабистони нефт қазиб чиқаришни ошириб, Россия бюджетига зарба беришга тайёрланмоқда
13:38 / 24.09.2024